АҚШнинг Луизиана штати, Батон-Руж шаҳрида 2 яшар болакай бир ёшли гўдакнинг юзига ўқ узди. Бу ҳақда Associated Press маълум қилди.
Жабрдийда оғир ҳолатда эканлиги айтилмоқда. Ҳодиса савдо маркази яқинида қолдирилган автомобилда рўй берди. Машина атрофида икки нафар катта ёшдагилар бўлган. Полиция болакай қўлига қурол қандай тушиб қолганини аниқламоқда.
Болаларнинг жинси билдирилмади, ҳозирча уларнинг яқин қариндош эканлиги маълум, холос. Жароҳатланган гўдакни яқинлари касалхонага етказган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)