АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси 15 ноябрь, сешанба куни Сурияга қарши, шунингдек, уни қўллаб-қувватлайдиган Россия ва Эрон каби мамлакатларга қарши санкциялар киритишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини бир овоздан қабул қилди, деб ёзади «Корреспондент.net». Энди уни Сенат кўриб чиқиши керак.
Палатанинг ташқи ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Эд Ройс мажлисда аниқлик киритишича, санкциялар Сурия ҳукумати жанговар ҳаракатлар олиб бориш учун эҳтиёж сезадиган иқтисодиётнинг бутун бошли секторларига қаратилади.
Қонун лойиҳаси Асад режими билан иш олиб боришда давом этаётган шахсларга қарши санкциялар киритишни назарда тутади.
«Биз уруш машинасини таъминлаб турган нарсалар: пуллар, самолётлар, эҳтиёт қисмлари, нефть етказиб берилиши изига тушамиз. Биз Асадга зўравонликни амалга оширишда ёрдам бераётган шерикларига қарши ҳаракат қиламиз», — деди ташаббус муаллифи демократ конгрессмен Элиот Энгел.
Изоҳ (0)