Озарбайжон президентини интернет ресурсларида ҳақорат қилган ёки уни ерга урадиган гаплар ёзган фойдаланувчилар жиноий жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мамлакат Миллий Мажлисига Озарбайжон жиноят кодексининг 323.1 бандига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги таклиф киритилди. Киритилаётган ўзгартишларга мувофиқ, ОАВда ва санъат асарларида мамлакат раҳбарини ҳақорат қилиш қонунан жазоланадиган бўлади.
Бу каби хатти-ҳаракатлар учун 500–1000 манат миқдорида жарима, икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда икки йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилади.
Изоҳ (0)