Ливиянинг Бенгази шаҳрига киришда машина портлаши оқибатида ўнга яқин ҳарбий жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, ичига портловчи модда солинган машинани худкуш ҳайдовчи Бенгазининг шарқий четидаги назорат-ўтказиш пункти олдида тўпланиб турган ҳарбий хизматчилар устига ҳайдаган.
Мамлакатдаги бирорта радикал гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)