Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хонанда Достон Убайдуллаев Instagram’даги саҳифаси орқали ушалган орзуларидан бири ҳақида хабар ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram / @doston_ubaydullaev

Фото: Instagram / @doston_ubaydullaev

«Менинг онам ўтиб кетганларига қарийб 23 йил бўлди, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Концерт берсам, онам ёнимда бўлсалару, уларга бир гулдаста берсам, деган армоним бор эди», — деб ёзади Достон Убайдуллаев.

«Бугун дўстим Улуғбек Раҳматуллаев менга бу имкониятни берди: дўстимнинг онасига гул бердим ва орзуим ушалди; дўстимнинг онаси менинг ҳам онам эмасми?! Катта раҳмат, хурсанд бўлдим», — дея қўшимча қилди хонанда.

Фото: Instagram / @doston_ubaydullaev

Фото: Instagram / @doston_ubaydullaev

Маълумот учун, Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида 9—13 ноябрь кунлари хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Қирмизи олма» номли концерт дастури бўлиб ўтмоқда.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?