Америкалик актёр Роберт Вон 83 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Hollywood Reporter нашри маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Вон театр, кино ва телевидениеда кўплаб роллар ижро этди. 1960 йили «Ёш филадельфияликлар» (The Young Philadelphians, 1959) фильмидаги иштироки учун «Оскар» мукофотига илгари сурилганди.
1998 йили АҚШ кинематографиясига қўшган ҳиссаси учун Голливуд шон-шуҳрат хиёбонида Роберт Вон шарафига юлдуз ўрнатилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)