Хонанда Наргиз Instagram’даги саҳифаси орқали қизи санъат йўлини танлаган ота-оналарга мурожаат қилди.
«Қизингиз санъаткор бўлса, уни санъатни тушунадиган инсонга турмушга беринг», — дейди хонанда Наргиз.
«Шунча йилдан бери ижодий фаолиятимнинг моддий томонини ўзим кўтардим. Ҳамкор бўламан деб, мендан фойдаланиб, тирикчилик қилиб олганлар ҳам учради. Шунинг учун ижодим халқ эътиборига аста-секин тушди», — деб ёзади хонанда.
«Турмуш ўртоғимни ишимга аралаштирмайман, деб нотўғри ўйлаган эканман. Ҳар иккимиз ҳам оддий оила фарзандларимиз. Оила қурганимизда, турмуш ўртоғим ҳали талаба эди. Йўлимда учраган фирибгарлардан юрист сифатида ҳимоя қилдилар», — дейди Наргиз.
«Мана энди ҳаммаси яхши: доим биргамиз, ўзлари ёрдам бермоқдалар; қулоқ тинч, қозон битта, туҳмат ва ёлғон йўқ», — дея қўшимча қилди Наргиз.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)