Россиянинг «Газпром» компанияси йилига 3,125 фоизлик 1 миллиард еврога тенг етти йиллик еврооблигацияларни бозорга чиқарди, деб ёзади «РБК». Уларга бўлган талаб 1,35 миллиард евродан ошди.
Нашрнинг банк доираларидаги манбалари маълум қилишича, облигацияларнинг даромад келтириш мўлжали дастлаб 3—3,25 фоизни ташкил қилган, бироқ жойлаштириш вақтида янгиланган. Облигацияларнинг жойлаштирилиши «Газпром»нинг Люксембургдаги шўъба тузилмаси Gaz Capital S.A. иштирокида кечди.
«Газпром» матбуот хизмати бондлар жойлаштирилишининг якунлари борасида изоҳ бергани йўқ.