Суриядаги террористик ташкилотда ишлаётган ўзбекистонлик эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.
Маълум қилинишича, Сулаймонов Отабек 1992 йили 1 ноябрда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти аъзоси.
У 2012 йил ишлаш мақсадида уйидан Жанубий Кореяга чиқиб кетган. У ерда Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар, Абусалоҳ номи билан танилган шахслар ва бошқа яширин фаолият юритаётган халқаро террористик ташкилот таъсири остида ҳижрат ва жиҳод қилиш мақсадида Туркия орқали Сурияга ўтган.
Сурияда фаолият олиб бораётган “Тавҳид ва жиҳод” халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилган. Ҳозирда ташкилотда медиа ёлловчи бўлиб фаолият олиб боради. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 159-моддаси 1-қисми ҳамда 244-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, махсус қидирувга берилган.
Изоҳ (0)