• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Америка фожиаси: Жаҳон матбуоти — АҚШнинг янги сайланган президенти ҳақида

    9 ноябрь тонгида миллиардер Дональд Трамп АҚШ президентига айлангани маълум бўлди, ваҳоланки, социологлар ва таҳлилчилар сайлов пойгасида уни ҳеч қачон биринчи ўринга қўймаган эди. Meduza нашри инглиз тилидаги матбуотнинг Трамп сайланишига бағишланган энг аҳамиятли мақолаларини бир саҳифага жамлади.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    NYT: Пол Кругман — биз глобал тушкунлик томон ҳаракатланмоқдамиз

    Пол Кругман, америкалик иқтисодчи, иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби: Дональд Трамп президенти бўлиши, афтидан, ойдинлашиб қолди ва бозорларда пасайиш кузатилмоқда. Улар энди қачон кўтарилиши мумкин? Тўғриси, бу менинг ихтисослигим бўлса-да, ҳозир бунга аҳамият бера олмайман. Америка ва бутун дунё учун фожианинг кўплаб жиҳатлари борки, бунда иқтисодий оқибатлар менинг хавотирларим рўйхатида биринчи ўринда эмас. Шунга қарамай, одамлар жавоб истаяпти, деб ўйлайман: агар савол бозорлар қачон тикланади, деб қўйилса, менинг биринчи жавобим — ҳеч қачон. Жаҳоннинг энг муҳим иқтисодиёти тепасига нотўғри одамлар қуршовидаги масъулиятсиз, жоҳил одамнинг қўйилиши ҳар қандай ҳолатда ҳам ёмон. Молиявий инқироздан кейинги саккиз йил ичида дунё қанчалик нозиклашгани ҳам вазиятни янада оғирлаштиради. Энди биз охири кўринмас глобал рецессия томон ҳаракатланишимиз эҳтимоли жуда катта. Қачондир, балки, омадимиз келар. Бироқ ҳозир, бошқа ҳар нарса қатори, иқтисодиёт учун ҳам даҳшатли ҳодиса юз берди.

    The New York Times сайловда Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаган эди.

    The New Yorker: Америка фожиаси

    Дэвид Ремник, The New Yorker ҳафтаномаси бош муҳаррири: Дональд Трампнинг сайланиши — Америка республикаси, конституцияси фожидасидан ўзга нарса эмас; Дональд Трампнинг сайланиши — ҳам Америкадаги, ҳам хориждаги маҳаллийчилик, авторатиризм, аёлларга нафрат ва ирқчиликни қўллаб-қувватловчи кучларнинг тантанасидан бошқа нарса эмас. Трампнинг ҳайратланарли ғалабаси, унинг президентликкача бўлган йўли — АҚШ ва либерал демократия тарихидаги кўнгилни беҳузур қиладиган воқеадир. 2017 йилнинг 20 январь куни биз биринчи афроамерикалик президент, самимий, муносиб инсон билан хайрлашамиз ва — ксенофобия ва оқ ирқ устунлиги ғоялари тарафдорларининг қўлловини рад этиш учун ҳеч бир иш қилмаган қаллобнинг инаугурациясига гувоҳ бўламиз. Бунга нафрат ва чуқур хавотир билан муносабат билдиришдан ўзга имкон йўқ.

    Ачинарли оқибатлардан қочиб қутилиб бўлмайди: Конгрессдаги ўнг кучлардан мадад олган янада жоҳилроқ Олий суд, аёллар ва озчилик вакилларини писанд қилмаслигини бир неча бор намоён этган президент. Трамп — нафақат ҳадсиз беадаб, билимсиз миллий етакчи, балки ожизлар, кучсизлар, энг аввало, у томонидан қаттиқ ҳақоратланган «бошқалар»нинг юрагига ғулғула солувчи ҳамдир. «Бошқалар» — афроамерикаликлар. Лотин америкаликлар. Аёллар. Яҳудий ва мусулмонлар. Ушбу ачинарли воқеа (ва унинг оқибатлари)га назар солишнинг энг умидбахш усули — бундан кейинги йиллар ва сайловлар Америка тузилмалари учун мустаҳкамлик — ёки нозиклик синови бўлишига умид қилишдир. Бу бизнинг интилишларимиз ва дадиллигимиз текшируви бўлади.

    The New Yorker сайловда Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаган эди.

    Vox: Трампга ОАВнинг Клинтон ёзишмалари билан боғлиқ арзимас можаро атрофида ўралашиб қолиши ёрдам берди

    Мэттью Иглесиас, Vox журналисти: 2016 йилги сайлов кампаниясини ёритган нашрлар уни Дональд Трамп учун ютиб бермади, бироқ Трампнинг ғалабасига ёрдам берди. Сентябрдаёқ Gallup энг муҳим ва матбуотда кенг қулоч ёйиши зарур бўлган тадқиқот натижаларини эълон қилган эди. Улар узоқ вақт давомида сўров ўтказиб, президентликка номзодлар ҳақида одамлар нима билишини ўрганиб чиққан. Маълум бўлишича, Ҳиллари Клинтон бўйича кўпчилик унинг электрон хатлари ҳақида эшитган. Трамп ҳақида эса айтарли ҳеч нарса эшитмаган.

    Агар сайлов кампанияси ҳақидаги материаллар шунчаки мақолалар кетма-кетлиги эмас, балки Трамп ва Клинтон ҳақида жамоатчилик фикрини шакллантиришга умумий уриниш деб кўрилса, унда биз ютқаздик. Бу Gallup’нинг графикларидан ҳам кўриниб турибди. Одамлар Клинтоннинг ёзишмалари билан боғлиқ қандайдир кўнгилсизлик юз бергани ҳақида аниқ ва тиниқ эшитган, бироқ Трамп ҳақидаги мақолалар — Gallup’нинг тадқиқотидан сўнг юз берган жинсий зўравонлик билан боғлиқ айблов можаросини ҳисобга олмаса — керакли манзилга етиб бормаган. Боз устига, бу қадар кўп салбий мақолалар Трампнинг фойдасига ишлади, деган қараш ҳам йўқ эмас. Трампнинг атрофидаги барча можаролар ҳақида ҳикоя қилишга уриниб, матбуот шундай бир чалкашликни келтириб чиқардики, унинг ичидан бирор тайинли нарсани топиш амри маҳол эди.

    Vox сайловда Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаган эди.

    The Guardian: АҚШ ўз тарихидаги энг хавфли етакчини танлади. Хавотирланишга асосимиз бор

    Жонатан Фридланд, Британиянинг The Guardian газетаси колумнисти: АҚШ йўқликдан ортга қайта олади, деб ўйлагандик. Америкаликлар охир-оқибат жаҳондаги энг нуфузли лавозимни беқарор такаббур, жинсий йиртқич ва тузатиб бўлмас каззобга бериб қўймайди, деб ишонгандик ва сўровлар бизни бунга ишонишга мажбур қилганди.

    Бутун дунё бўйлаб одамлар 2016 йилги сайловолди кампания даҳшатларини Трамп кўринишидаги мудҳишлик охир-оқибат тугашига ишониб кузатди. Бироқ бугун АҚШ — пайдо бўлганидан бери бутун дунёни маёқдек илҳомлантириб келган, ўзини «Ернинг сўнгги умиди» деб атаган ва саккиз йил аввалги худди шундай тонгда Барак Обама қайд этганидек, тарихнинг боришини адолат томон йўналтирган мамлакат — тубсиз жарликка қадам қўйди.

    Бугун АҚШ — бутун дунё учун намуна эмас, балки қўрқув манбаидир. Биринчи аёл президентни табриклаш ўрнига, улар ақлбовар қилмас ҳокимият ва олий курсини ўзининг нодонлиги, ирқчилиги ва аёлларга нафрати ичра сузиб юрувчи одамга топширишга қарор қилишди. Билганлар уни жамият учун жуда хавфли шахс, деб атайди. Ва шундай одамга қандай ақлбовар қилмас ҳокимият насиб этмоқда. Республикачилар президент сайловида ғалаба қозониб, нафақат барча прогнозлар, тахминлар ва компьютер моделларининг натижаларини йўққа чиқарди. Улар, шунингдек, Вакиллар палатаси ва Сенат учун сайловларда ҳам ғалаба қозонди. Трампнинг тантиқлиги камдан-кам шубҳа остига олинади. Ўз хатти-ҳаракатларини назорат қила олмайдиган инсонни чеклаб бўлмайди, супердавлатнинг қудрати эса унинг шахсияти ва манманлиги йўлида хизмат қилади.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    10.11.2016, 20:11   Изоҳ (0)   104029
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Клинтон ва Обама қонун устуворлиги ва Трампни президент сифатида қабул қилиш ҳақидаги нутқлар билан чиқиш қилди

    10.11.2016, 18:49

    Жаҳон газеталарининг Трамп АҚШ президентига айланганидан кейинги муқовалари — бир саҳифада

    10.11.2016, 18:20

    Коррупция устидан ғалаба қозониш учун пулларни бекор қиламиз: Ҳиндистон катта банкноталарни қонундан ташқари деб эълон қилди

    10.11.2016, 17:40

    Трампнинг ғалабасидан сўнг дунёнинг энг бадавлат кишилари 40 млрд доллар йўқотди

    10.11.2016, 17:13

    Жанубий Кореяда АҚШдаги президентлик сайловларида Трамп ғалаба қозонганидан ташвиш билдирилмоқда

    10.11.2016, 16:17

    Ироқ ҳарбийлари Мосулнинг яна бир даҳасини жангарилардан озод қилди

    10.11.2016, 12:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хотинини сектага киришга мажбурлаган, ходимларини маошсиз қолдирган, акаси билан алоқалрини узган: турк актёри Кадир Доғулу ҳақида нималар маълум?

    Кино | 14 август, 09:10

    Ҳамзат Чимаев UFC тарихида мағлуб бўлмаган энг кучли 5 нафар жангчини санаб ўтди

    Спорт | 14 август, 09:09

    Италияда қайиқлар чўкиб, 26 нафар муҳожир ҳалок бўлди

    Дунё | 14 август, 08:52

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.