Сўнгги йил ичида АҚШнинг Сурия ва Ироқдаги авиазарбалари натижасида 64 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, яна саккиз нафари яраланган. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Муассасадагилар аниқлик киритишича, бунда гап АҚШ томонидан 2015 йил 20 ноябрдан 2016 йил 10 сентябрга қадар ИШИД нуқталарига берилган 24 та турли авиазарбалар қурбонлари ҳақида бормоқда.
«Авиазарбалар беришда эҳтиёт чоралари кўрилганига ва қуролли низо қонунларига риоя қилинганига қарамай, афсуски, тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлиши олдини ола олмадик», — дейилади баёнотда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)