АҚШ фонд биржаси 9 ноябрь, чоршанба куни Дональд Трампнинг президент сайловларидаги ғалабаси ҳақидаги янгиликлар фонида манфий кўрсаткичларда очилди, деб ёзади «РБК».
АҚШнинг асосий фонд индекслари Тошкент вақти билан 9 ноябрь, 19:30 да савдолар очилган пайтда 1 фоиз чегарасида пасайишни кўрсатди, аммо кейинроқ Dow Jones ўсишга ўтди. NASDAQ индекси 0,36 фоизга, S&P индекси эса 0,25 фоизга пасайди.
Нефть нархлари кун давомида ўзгарувчанликни намойиш қилган бўлса, кечга келиб, барқарорлашди. Brent маркасидаги нефтнинг январь фьючерслари Лондоннинг ICE Futures биржасида 19:46 га келиб, 0,22 фоизга арзонлашди ва баррелига 45,94 долларни ташкил этди. WTI декабрь фьючерслари котировкалари эса Нью-Йорк товар биржасида 0,38 фоизга — баррелига 44,78 долларгача пасайди.
Изоҳ (0)