Йирик инвестициялар ва инновацияларга қарамай, сўнгги ўн йил давомида тавсия этилган саратонга қарши янги дорилар беморларнинг яшаб кетишига таъсир қилмаслиги мумкин. Бу ҳақда British Medical Journal’да мақола эълон қилган англиялик эксперт Питер Уайсга таяниб, EurekAlert! нашри хабар берди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, кўпчилик умрни бир неча ҳафта ёки ойга узайтирадиган дориларни сотиб олишга олти хонали суммаларни сарфлайди. 2015 йилда бутун дунё бўйича бундай дорилар савдосидан тушган даромад қарийб 110 миллиард долларга тенг бўлди. Уайс кимёвий терапия воситаларини маъқуллаш бўйича қатъийроқ қоидаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг нархини тушириш чораларини кўришга чақирмоқда.
Эксперт дориларни синаб кўриш жараёнининг камчиликларига эътибор қаратди. Улардан бири суррогат якуний нуқталар бўлиб, уларга қараб дорининг самарадорлиги аниқланади. Улардан фойдаланиш воситанинг маъқулланиш жараёнини тезлаштиради, аммо бу дори умрни қанчалик узайтириши бўйича ишончли маълумот бермайди.
Изоҳ (0)