Жаҳон банки Африка давлатларига қуёш энергиясини ўзлаштириш, сув электр энергияси ва геотермик энергияни ривожлантириш учун 2018 йилгача 16 миллиард доллар ажратади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Халқаро молиявий муассаса вакили Шарл Кормьега кўра, Африка мамлакатларига маблағ ажратилиши Plan Africa Climate Business дастури доирасида амалга оширилади. Мазкур дастурнинг ишга туширилиши ҳақида ўтган йили Парижда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича умумжаҳон анжумани чоғида маълум қилинганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)