9 ноябрь тонгида АҚШнинг бир қатор шаҳарларида Дональд Трампнинг мамлакат президенти этиб сайланганига қарши норозилик намойишлари бошланди.
Хусусан, бундай намойишлар Нью-Йорк, Вашингтон, Окленд, Портлендда давом этмоқда. Хонанда Леди Гага Нью-Йоркдаги намойишда қатнашди.
Meduza’нинг ёзишича, у: «Муҳаббат нафрат устидан ғалаба қозонади», деб ёзилган баннерни кўтариб олган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)