Шанхайнинг (Хитой) Пудун туманида дунёдаги энг йирик планетарий қурилиши бошланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Майдони 58 минг квадрат километрни ташкил этадиган планетарийни барпо этиш қиймати 528 миллион юандан (78 миллион доллар) иборат эканлиги билдирилмоқда.
Планетарий майдони 38 минг квадрат километрга тенг бош корпус, шунингдек, бир неча қўшимча бинолар, жумладан, обсерватория, телескоп, болалар ва ёшлар учун кузатиш майдонига эга бўлади.
Ташқи дизайнида юлдузли осмон тимсолларидан фойдаланиладиган планетарий 2020 йилда очилиши режалаштирилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)