• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп: Уни нима учун яхши кўришади ва нега танқид қилишади?

    АҚШда 8 ноябрь куни бўлиб ўтган президент сайловида кутилмаганда Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ғалаба қозонди. У ким? Сайловдаги ғалабагача нима билан шуғулланган? Қандай қилиб сайловга аралашиб қолди? Шу каби саволларга Meduza жавоб беради, «Дарё» эса унинг жавобларини қисман тўлдиради.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Ёши: 70 да.

    Оиласи: Келиб чиқиши чехославиялик Ивана Мари Трамп (қизлик фамилияси — Зелничкова) билан 1977—1992 йиллардаги биринчи турмушидан уч фарзанди (ўғиллари кенжа Дональд Трамп ва Эрик Фредрик Трамп, қизи Иванка Мари Трамп), америкалик актриса Марла Мейплз билан 1993—1999 йиллардаги иккинчи турмушидан бир қизи (Тиффани Трамп), келиб чиқиши словениялик фотомодель Мелания Трамп (қизлик фамилияси — Кнавс) билан 2005 йилдан бери давом этаётган учинчи турмушидан бир ўғли (Беррон Трамп) бор, шунингдек, саккиз невараси бор. Эътиборли томони, Мелания Трамп ўз турмуш ўртоғидан 24 ёшга кичкина, унинг энг катта ўғлидан эса атиги 9 ёшга катта.

    Бойлиги: Forbes ва Bloomberg талқинига кўра, уч миллиард доллардан зиёд, Трампнинг ўз ҳисоб-китобларига кўра, тахминан тўққиз миллиард. Асосий бизнеси — қурилиш, лекин унга тегишли The Trump Organization амалда ҳар нарса билан — гўзаллик танловларидан тортиб стол ўйинларигача уюштириш билан шуғулланади. Трампнинг бизнес-салтанати асоси унинг бувиси Элизабет ва отаси Фред томонидан қўйилган.

    Сиёсий фаолияти: 1980 йиллардан бери бир АҚШ президенти, бир Нью-Йорк губернатори бўлишни истаётганини таъкидлаб келса-да, шу вақтгача ҳеч қачон ҳеч қандай давлат лавозимида ишламаган ва ҳеч қачон сайловларда қатнашмаган. Ўтган бир неча ўн йил давомида у бир неча бор партиясини ўзгартирган: дастлаб республикачилар тарафдори бўлган, сўнг Ислоҳотлар партиясини қўллаб-қувватлаган, 2001—2008 йилларда демократ эди, сўнг яна республикачилар сафига қайтган. 2011 йили Трамп беш ойга ўзини партиясиз деб эълон қилган, бироқ кейин Республикачилар партияси аъзосига айланган.

    Қандай қилиб президентликка номзод бўлиб қолди? Республикачиларнинг праймеризида Трампдан бошқа ҳамма фаворит эди: сайловолди пойгаси бошланишидан анча аввал Овал хонадаги ўриндиқ учун асосий кураш Ҳиллари Клинтон ва Жеб Буш ўртасида кечади, деган фикр шаклланиб улгурганди. Трамп номзодининг илгари сурилишини деярли ҳамма ҳазил деб қабул қилган эди. Бироқ Трампнинг популистик нуқтаи назари ва муҳожирлар масаласидаги кескин, можароли баёнотлари, сайловчиларнинг анъанавий сиёсатчилардан чарчаб улгургани ҳамда рақибларининг кўплаб хатолари ўз мевасини берди: дастлаб Жеб Буш президентлик пойгасида қатнашишдан бош тортди, сўнг Марко Рубио, Тед Круз ва Жон Кейсик йўлни бўшатди. Уларнинг ҳеч бири праймериз вақтида Трампга жиддий қаршилик кўрсата олмади.

    Сайловолди дастурининг асосий бандлари: Мексика билан чегарада девор қуриш; чет элда тузумларнинг алмашинаверишига барҳам бериш; АҚШ «совуқ уруш»да қандай ғалаба қозонган бўлса, ИШИДни ҳам шундай мағлуб этиш (ИШИД бир қатор мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган); оналар учун туғуруқ таътили муддатини узайтириш; 25 миллионта янги иш ўрни яратиш; қуролга эгалик қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш.

    Солиқлар бўйича таклифи: Солиқдан бўйин товлаш бўйича туйнукларни ёпиш, оилалар учун солиқ имтиёзларини татбиқ этиш, компаниялар учун солиқларни камайтириш, солиққа тортиш бизнесга зарар етказмаётганига ишонч ҳосил қилиш. Сайлов арафасида экспертлар Трамп ва Клинтоннинг солиққа доир дастурларини «қарама-қарши қутб» деб атаган эди: АҚШнинг янги президенти сайлов арафасида аҳолининг барча тоифалари учун солиқларни пасайтиришни таклиф қилган, бу нарса аввало бизнесга таъсир қилади. Forbes’нинг ёзишича, умумий ҳисобда Трамп яқин 10 йилларда солиқларни 6,2 триллион долларга камайтиришни таклиф қилган.

    Муҳожирлик масалаларига муносабати: Трамп Мексика билан чегарада девор қуришга, бу девор Мексика ҳисобидан қурилишига бир неча бор ваъда берган, мусулмон муҳожирларнинг хавфли экани ва иш ўринлари келгиндиларга эмас, аввало америкаликларга насиб этиши кераклиги ҳақида бир неча бор айтиб ўтган. Миллиардер чегара назоратини имкони борича кучайтириш, муҳожирларни ижтимоий таъминотдан маҳрум қилиш ва Барак Обаманинг ноқонуний муҳожирларни жавобгарликдан қутилиб қолишига ёрдам берадиган барча қонунларини бекор қилишга ваъда берган.

    Уни нима учун яхши кўришади? Дангаллиги, анъанавий сиёсатчиларга ўхшамаслиги, ўта консерватив эканлиги ҳамда Американинг буюклигини қайтармоқчилиги учун. Трамп кўпчилик ўйлаган, лекин овоз чиқариб ўқишга журъати етмаган сўзларни баралла айтади. У АҚШ аҳолисининг бошқа сиёсий арбоблар умуман эътибор қаратмаётган қисми манфаатларини ҳимоя қилади, деб ҳисобланилади.

    Уни нима учун танқид қилишади? Трамп рақибларининг фикрича, мамлакатни бошқариш борасида миллиардерда етарлича тажриба ва кўникма йўқ; у АҚШ бош қўмондони бўлиш ва унинг ядровий қуролини бошқариш учун ҳаддан ташқари қизиққон одам. Трампнинг қарашлари яққол ирқчилик билан уфуриб туради, деб таърифланади (ҳақиқатан ҳам, унинг таклифлари америкалик ўта ўнглар орасида анча оммабоп), муҳожирларга қарши девор қуриш таклифи эса мамлакат учун хавфли, деб кўрилади.

    Президент бўлди. Энди нима қилади? «Бирлашиш вақти келди», — деб ҳисоблайди Трамп.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    09.11.2016, 18:16   Изоҳ (0)   32313
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бирлашиш вақти келди»: Дональд Трампнинг 8 ноябрдаги сайлов якунлари бўйича ғалаба нутқи

    09.11.2016, 18:09

    Шанхайда дунёдаги энг йирик планетарий қурилиши бошланди

    09.11.2016, 17:20

    Хитойда 0,5 млрд доллар эвазига қурилган етти юлдузли меҳмонхона очилди

    09.11.2016, 16:23

    Дональд Трампнинг сайловдаги ғалабасидан сўнг Оклендда норозилик намойишлари бошланди

    09.11.2016, 15:23

    Алишер Усмонов офшорлардаги акцияларини Россияга кўчирмоқда

    09.11.2016, 15:04

    Дональд Трамп президентга айланган сайлов куни — фотосуратларда

    09.11.2016, 15:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00

    Қаҳва антибиотиклар таъсирини камайтириб, зарарли бактерияларга ёрдам беради — тадқиқот

    Илм-фан | 5 август, 20:50

    IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

    Спорт | 5 август, 20:43

    Ўзбекистонда жазирама рекорди: июлда қайси ҳудуд ҳавоси 48 даража исиди?

    Ўзбекистон | 5 август, 20:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.