• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Бирлашиш вақти келди»: Дональд Трампнинг 8 ноябрдаги сайлов якунлари бўйича ғалаба нутқи

    АҚШ президенти сайловида республикачи Дональд Трамп ғалаба қозонди. Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинганидан сўнг, бутун сайловолди кампанияси давомида ўзининг можароли баёнотлари билан партия раҳбариятини ғазаблантириб келган номзод мамлакатни бирлаштириш ҳақида нутқ ирод қилди. «Дарё» Трампнинг ярашувчанлик руҳидаги нутқи таржимасини бироз қисқартиришлар билан эълон қилади (Meduza’га асосланиб).

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Раҳмат. Ҳар бирингизга катта раҳмат. Сизларни кутишга мажбур қилганим учун узр.

    Ҳозиргина давлат котиби Клинтон қўнғироқ қилди (Ҳиллари Клинтон 2009—2013 йилларда АҚШ давлат котиби лавозимида ишлаган; Америка қадриятларига кўра, юқори мартабали шахслар давлат хизматидан кетганидан кейин ҳам ўша лавозими бўйича чақирилаверади — «Дарё»). У бизни табриклади. Айнан бизни. У бизни ғалабамиз билан табриклади ва мен ҳам уни, унинг оиласини жуда, жуда қизғин сайлов кампанияси билан табрикладим. У муносиб кураш олиб борганини таъкидлашни истардим. Ҳиллари жуда узоқ вақт давомида ва сидқидилдан ишлади ҳамда мамлакат олдидаги хизматлари учун барчамиз ундан қарздормиз. Мен чин кўнгилдан шундай деб ҳисоблайман. Энди Америка учун ажралишдан қолган яраларни даволаб, бирлашиш вақти келди. Мамлакатдаги барча республикачилар, демократлар ва мустақил номзодларнинг тарафдорларига айтяпман, ягона халқ сифатида бирлашадиган вақтимиз келди.

    Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросига ваъда бераманки, мен барча америкаликларга президент бўламан ва бу мен учун жуда муҳим. Аввал мени қўллаб-қувватламасликка қарор қилганлар, улар етарлича эди, — буюк мамлакатимизни бирлаштириш ва биргаликда ишлаш учун маслаҳат ва ёрдамингизни сўраб сизга мурожаат этаман. Бошида айтганимдек, бизда кампания бўлгани йўқ, бизда ўз мамлакатини севадиган ҳамда ўзи ва оиласи учун яхшироқ, ёрқинроқ келажакни хоҳлаётган миллионлаб меҳнацевар эркаклар ва аёлларни жамлаган ақлбовар қилмас ва буюк ҳаракат пайдо бўлди.

    Бу ҳаракат барча ирқ, барча диндаги, келиб чиқиши турлича ва эътиқоди ҳар хил бўлган америкаликларни бирлаштирди. Ҳукуматимиз одамларга хизмат қилишини кутаётган ва хоҳлаётганлар, у сизга хизмат қилади. Биргаликда биз миллатимизни ва «Америка орзуси»ни уйғотиш билан боғлиқ шошилинч вазифани бажаришга киришамиз.

    Мен ҳаётимни бизнес билан шуғулланиб, бутун дунё бўйлаб лойиҳалар ва одамларнинг рўёбга чиқарилмаган салоҳиятларини ўрганиш билан ўтказганман. Энди мен бу ишни мамлакатимиз учун қилмоқчиман. Мамлакатимизда ақлбовар қилмас салоҳият бор. Менда мамлакатимизни яхшилаб ўрганиш бўйича имконият бўлган. Ақлбовар қилмас салоҳият бор. Ҳар бир америкалик эркак ва аёл ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш имконига эга бўлади. Мамлакатимиз эркак ва аёлларини энди сира ёддан чиқаришмайди.

    Биз шаҳарларимизни қайта тиклаб, йўллар, кўприклар, тоннеллар, аэропортлар, мактаб ва шифохоналарни қайта қурамиз. Биз инфратузилмаларимизни қайта тиклаймиз, уларнинг тенгсиз бўлади ва миллионлаб одамларни иш билан таъминлаймиз. Шунингдек, бизнинг ажойиб, шундай садоқатли фахрийларимиз ҳақида ҳам қайғурамиз. Ўтган 18 ой давомида уларнинг кўплари билан танишдим, кампания давомида улар билан бирга шунча вақтни ўтказиш мен учун катта шараф бўлди. Бизнинг фахрийларимиз — ақлбовар қилмас инсонлардир.

    Биз миллий ўсиш ва қайта тикланиш йўли бўйлаб саёҳатга отланамиз. Мен одамларимизнинг истеъдодларидан фойдаланаман ҳамда биз энг яхши ва ёрқин инсонларни ўзининг ақлбовар қилмас иқтидорини умумий наф учун йўналтиришга чақирамиз. Шундай бўлади ҳам. Бизда аъло даражадаги иқтисодий режа бор. Биз иқтисодий ўсишни икки баробар оширамиз ва жаҳондаги энг қудратли иқтисодиётга эга бўламиз. Айни вақтда, биз бошқа халқлар билан — биз билан ҳамкорлик қилишни хоҳлаганлар билан алоқалар ўрнатамиз. Бизда аъло муносабатлар бўлади. Муносабатларимиз аъло, жуда аъло бўлади, деб кутмоқдамиз. Ҳеч бир орзу ҳаддан ташқари катта, ҳеч бир чорлов ҳаддан ташқари жиддий деб ҳисобланиши мумкин эмас. Келажагимиз учун қилмоқчи бўлаётган ишларимизнинг ҳеч бири уддалаб бўлмайдиган вазифа эмас.

    Америка энди ҳеч қачон энг яхшисидан бошқасига рози бўлмайди. Биз мамлакатимизга унинг асл қисматини қайтаришимиз ҳамда қўрқмасдан катта ва дадил орзу қилишимиз керак. Биз буни уддалашимиз зарур. Биз мамлакатимиз ҳақида, ажойиб нарсалар ҳақида, муваффақият ҳақида орзу қиламиз.

    Мен жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилиб айтмоқчиманки, биз Америка манфаатларини энг юксакка қўямиз, бироқ ҳар нарсага — барча одамлар ва барча халқларга адолат билан ёндашамиз. Биз хусумат эмас, муроса йўлини; низо эмас, ҳамкорликни излаймиз.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    09.11.2016, 18:09   Изоҳ (0)   19160
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шанхайда дунёдаги энг йирик планетарий қурилиши бошланди

    09.11.2016, 17:20

    Хитойда 0,5 млрд доллар эвазига қурилган етти юлдузли меҳмонхона очилди

    09.11.2016, 16:23

    Дональд Трампнинг сайловдаги ғалабасидан сўнг Оклендда норозилик намойишлари бошланди

    09.11.2016, 15:23

    Алишер Усмонов офшорлардаги акцияларини Россияга кўчирмоқда

    09.11.2016, 15:04

    Дональд Трамп президентга айланган сайлов куни — фотосуратларда

    09.11.2016, 15:01

    Колумбия округи АҚШнинг 51-штатига айланади

    09.11.2016, 14:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.