Алишер Усмонов ва унинг шериклари жорий йил охирига қадар «Металлоинвест» тоғ-металлургия компанияси акцияларини тўлиғича Россия юрисдикциясида — «Юэсэм Металлоинвест» МЧЖ таркибига жамлашни режалаштирмоқда. Ҳозирда мазкур жамият компания акцияларининг 54,3 фоизига эгалик қилмоқда. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Акциялар Усмонов ва унинг шерикларига тегишли Россиядаги шўъба корхоналар ва Кипрдаги офшор компанияларидан ўтказилади. Жумладан, Кипрнинг USM Holdings («Металлоинвест»нинг 22,1 фоиз акциясига эгалик қилади) ва USM Investments (4,5%), Россиядаги «Лебединский ТБК» (15,96 %) ва «ОЭМК» акциядорлик жамиятлари (3,19%) «Металлоинвест»даги улушларидан буткул воз кечади.
Мазкур битим 2014 йилда бошланган акцияларни Россия юрисдикциясига ўтказиш жараёнини якунлаб беради. Бунинг натижасида «Металлоинвест» эгалари тизими ўзгармайди: компания акцияларининг 100 фоизи USM Holdings’га тегишли. Ушбу холдинг Алишер Усмонов (улуши 48%) ва унинг шериклари Владимир Скоч (30 %) ҳамда Фарҳод Моширий (10%) томонидан назорат қилинади.
Изоҳ (0)