АҚШ президенти лавозимига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон Нью-Йоркда 8 ноябрь куни ушбу штатдаги сайлов участкалари ёпилганидан 30 дақиқа ўтиб бошланиши керак бўлган мушакбозликни бекор қилди, деб ёзади «ТАСС».
Сайлов штаби АҚШ Қирғоқ соқчилиги ходимларини аввалроқ овозлар ҳисоблаб чиқиладиган жой яқинида, Гудзон дарёси устида бўлиб ўтиши режалаштирилган пиротехника шоусидан воз кечиши ҳақида хабардор қилган. Аммо собиқ давлат котиби вакиллари ўз қарори сабабига аниқлик киритмаган.
Аввалроқ баъзи полиция ходимлари сиёсатчининг пиротехника шоусини ўтказиш қарорига норозилик билдирган эди. Баъзилар уларнинг шоу хавфсизлигини таъминлаши Клинтонни қўллаб-қувватлаш бўлиб кўринишини тахмин қилган эди.
Изоҳ (0)