Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси 7 ноябрь куни хусусий тижорий мактаблар фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Қонун 2017 йил 1 сентябридан кучга киради, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Жамоат таълими тизими ҳукумат томонидан таъминланиши лозим. Тижорий хусусий мактаблар бепул таълим тизимига тўғри келмайди», — деди ХХР таълим вазири ўринбосари Чжу Чживэнь қабул қилинган қонун муносабати билан.
Хитойда айни пайтда 9 синфлик тизим бўйича ишлайдиган 162,7 минг хусусий мактаб бўлиб, уларда 45,7 миллион ўқувчи таҳсил олади.
Изоҳ (0)