Миср шимолида, Нил дельтасида жойлашган, 100 минг киши яшайдиган Буруллус шаҳарчаси бутун дунёдан стрит-арт ишқибозларини тўпламоқда. Буруллус кўли қирғоғида жойлашган балиқчилар шаҳарчаси бинолар деворлари ва йўлларга чизилган суратлар билан сайёҳлар диққатини тортмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
Шаҳарчада уч йилдан бери деворий сурат фестивали ўтказилади, рассомлар учун мольберт вазифасини эса турар-жой бинолари деворлари бажаради.
Жорий йилда Мисрнинг маданият ва санъатни ривожлантиришга қаратилган хусусий жамғармаларидан бири ташкил этган кўргазмага 13 мамлакат вакиллари ташриф буюрди. Жамғарма раҳбари Абдулваҳоб Абдулмуҳсиннинг сўзларига қараганда, Миср учун анъанавий бўлмаган бундай фестивалдан кўзланган мақсад туристлар диққатини ушбу кичик шаҳарчага тортишдир.
Изоҳ (0)