Япония расмийлари Шарқий Хитой денгизидаги баҳсли Сенкаку (Дяоюйдао) оролларига кемалари киргани сабабли Хитойга норозилик билдирди. Бу ҳақда Япония ТИВ маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Сенкаку Япония ҳудуди ҳисобланади», — дейилади вазирлик хабарида.
Норозилик нотаси Япониянинг Пекиндаги элчихонаси орқали Хитой ТИВга юборилди.
Япония қирғоқ ҳимояси маълумотларига кўра, 6 ноябрь, якшанба куни эрталаб Сенкаку ороллари акваториясига тўртта Хитой кемаси кирган.
Изоҳ (0)