Ироқнинг Тикрит ва Самарра шаҳарларида рўй берган икки портлашда жами 39 киши ҳалок бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, 40 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
6 ноябрь, якшанба куни эрталаб Тикритнинг жанубий қисмида худкуш террорчи портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди. Кўп ўтмай шаҳардан 50 километр узоқликда жойлашган Самаррада яна бир портлаш содир бўлди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ироқ ҳукумат кучлари ва халқаро коалициянинг Мосулни жангарилардан озод этиш бўйича операцияси ўтказилмоқда. Операция 17 октябрда бошланди, 31 октябрда эса Ироқ қўшинлари шаҳарни ишғол қилишга киришди.
Изоҳ (0)