Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Пентагон Иорданияда уч нафар америкалик ҳарбий йўриқчи ҳалок бўлганини тасдиқлади. Вазирлик вакили Питер Кук ҳарбийлар машғулотлар марказига кириб келаётганида отишма остида қолганини билдирди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.

Фото: AP

Фото: AP

Ҳодиса тафсилотларини текширишда америкалик ва иорданиялик мутахассислар иштирок этмоқда. Олдинроқ Иордания америкаликлар автомобили ал-Жафрадаги қирол Фейсал авиабазасида тўхтамагани туфайли отишма юз бергани ва бунинг оқибатида америкаликлар ўлдирилгани, маҳаллий ҳарбий яраланганини расман маълум қилганди.

Пентагон вакили бир америкалик воқеа жойида ҳалок бўлгани, иккиси эса касалхонада олинган жароҳатлар туфайли ҳаётдан кўз юмганини билдирди. АҚШнинг Иорданиядаги элчихонаси мамлакатдаги тегишли ташкилотлар билан мазкур ҳодиса юзасидан доимий алоқада эканлигини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар