• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ президенти сайлови ҳақида ҳижолатли саволлар: Танловчилар ким? Америкаликлар Путинга овоз бериши мумкинми? (Ҳа!)

    АҚШдаги президент сайловлари — мураккаб жараён бўлиб, унда ҳар доим ҳам аҳолининг кўпчилиги қўллаб-қувватлаган номзод ғалаба қозонавермайди. Танловчилар институти, сайлов бюллетенига исталган исмни ёзиш имконияти ва паспортсиз овоз бериш ҳуқуқи Америкадаги сайловларни ўзига хос ҳодисага айлантиради. Meduza нашри АҚШдаги исталган президент сайлови кампанияси вақтида пайдо бўладиган ҳижолатли саволларга жавоб берди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    АҚШдаги сайловлар бевосита эмаслиги ростми?

    Ҳа, бу ҳақиқат. АҚШдаги президент сайлови икки босқичли тизим асосида бўлиб ўтади. АҚШ Конституциясига мувофиқ, мамлакат аҳолиси президент сайловида номзодларга овоз беради, бироқ сайловчиларнинг овози номзодларга бевосита эмас, балки танловчилар (сайлашга вакил қилинган шахслар) ҳайъати орқали етиб боради. Бошқача айтганда, америкаликлар танловчилар учун овоз беради, кейин улар президентни танлайди. Бундай тизим АҚШ билан бирга туғилган — мамлакатнинг асосчи-оталари демократия тарафдори бўлган эрса-да, президент сайловини тўла равишда аҳоли ихтиёрига топшириб қўйишга барибир тайёр бўлмаган, деб ҳисобланилади.
    • АҚШ президенти сайлови—2016

    Яъни, танловчилар — бу тирик одамлар?

    Ҳа, улар сизу биздек одам. Танловчилар АҚШнинг ҳар бир штатида — штатдан сайланган конгресс (унинг ҳар икки палатаси) аъзолари сонига мувофиқ равишда — тайинланади. Яъни, штат аҳолиси қанча кўп бўлса, унинг конгрессдаги аъзолари сони ҳам, танловчилари ҳам шунча кўп бўлади. АҚШдаги аҳоли энг зич штат — Калифорния 55 танловчига эга; аҳолиси энг кам етти штат танловчилари сони уч нафардан ошмайди. Бундан ташқари, махсус тузатишга мувофиқ, пойтахт Колумбия округи ҳам энг кам штатчалик танловчиларга эга. Натижада 538 кишидан иборат ҳайъат ҳосил бўлади. Бу миқдор АҚШ президенти сайловида номзоднинг ғолиб чиқиши учун зарур овозлар сонини ҳам белгилайди — 270 та овоз. Танловчиларнинг овоз бериши дуранг билан тугаса, Вакиллар палатасидаги овоз бериш орқали президент аниқланади. Ғалаба учун 26 штатнинг овози зарур.

    Танловчилар сайловчилар танловига зид равишда овоз бериши мумкинми?

    АҚШнинг федерал қонунчилигида танловчиларга у ёки бу тартибда овоз бериш мажбуриятини юклайдиган нормалар кўзда тутилмаган. Баъзи штатларда танловчилардан аҳоли хоҳиш-иродасига мувофиқ овоз бериш ваъдаси олинади. Ваъдага вафо қилмай, бошқа номзодга овоз бериш қасамёднинг бузилиши ҳисобланади ва 24 штатда қонунга мувофиқ жазоланади. Аксарият ҳолларда танловчилар сайловчилар хоҳлаганидек овоз беради, аксинча йўл тутганларни эса «бевафо танловчилар» деб аташади.

    Кўпроқ овоз олиб, сайловда ютқазиш ҳам мумкинми?

    Ҳа, бироқ бунақаси камдан-кам ҳолларда танловчиларнинг овоз беришига, ундан ҳам камроқ ҳолларда бевафо танловчиларнинг ҳаракатига боғлиқ. Янада муҳимроқ жиҳат бор — ҳар бир штатда сайловчиларнинг овози тақсимланиши масаласи. 50 штатдан 48 тасида танловчилар, қандай натижа билан ғалаба қозонганидан қатъий назар, «ғолиб ҳаммасини қўлга киритади» тизими бўйича тайинланади. Яъни, Калифорнияда ғолиб чиққан номзод, у атиги 51 фоиз овозни қўлга киритиб, қолган 49 фоиз овоз рақибига насиб этган бўлса-да, барча 55 танловчининг овози эгасига айланади.

    Шундай қилиб, номзод сайловчиларнинг кўпроқ овозини қўлга киритиб, танловчиларнинг овоз бериши бўйича мағлуб бўлиши эҳтимоли бор. Сўнгги мисол — 2000 йилги сайловлар. Ўшанда демократ Альберт Гор аҳолининг 48,4 фоиз овозини тўплаган, республикачи кенжа Жорж Буш бўлса 47,9 фоиз овоз олган. Бироқ танловчиларнинг овози Буш фойдасига ишлаган (271 га 266) ва у ғолиб деб эълон қилинган. Мана шундай ҳолатлардан сўнг сайлов тизимини ислоҳ қилиш зарурлиги ҳақида баёнотлар янграши табиий ҳол.

    Паспорт керак эмаслиги ростми? Унда исталган одам овоз бераверади-ку!

    Ҳақиқатан ҳам, аксарият штатларда овоз бериш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт эмас. Олдиндан сайловчи сифатида рўйхатдан ўтиб, сайлов куни сайлов участкасига келиш, исм ва фамилияни айтиб, бюллетенга имзо чекишнинг ўзи кифоя. Сайловчининг имзоси рўйхатга олиш вақтидаги имзо билан солиштирилади ва сайловда қатнашиш учун шунинг ўзи етарли. Баъзи штатларда ҳужжат кўрсатиш мажбуриятини юкловчи қонунлар қабул қилинган — кўпинча бу сохта овозларнинг олдини олиш мақсадида қилинмоқда, деб изоҳланади. Бироқ амалда икки марта овоз беришга уриниш ёки ўзини бошқа одам сифатида кўрсатишлар деярли учрамайди. Бу йилги муддатидан аввалги овоз бериш жараёнида айовалик аёл Трампга икки марта овоз беришга ҳаракат қилди — уни ҳибсга олишди. Бошқа бундай ҳолатлар ҳақида ҳозирча ҳеч бир ахборот йўқ.

    Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳақидаги қонунлар бошқа мақсадлар учун ишлаб чиқилган, деб ҳисобланади: масалан, бундай ҳужжатлари йўқ одамларнинг сайловда қатнашишини қийинлаштириш мақсадида (АҚШда бундайлар кўп). Бу каби қонунларга қарши чиқувчилар — асосан либераллар ва сўл-марказчиларнинг таъкидлашича, ҳужжат талаб қилиш — конституцияга зид, бироқ шуни ҳам ёддан чиқармаслик керакки, ҳужжати йўқ сайловчилар (кўпинча, қашшоқлар ва озчилик вакиллари) одатда айнан либералларга овоз беради.

    Нима учун сайловда ҳар доим атиги икки номзод бўлади?

    Номзодлар деярли ҳар доим икки нафардан кўп бўлади. Икки йирик партия — Демократик ва Республикачилар партиясидан ташқари, нуфузи нисбатан паст партиялар (Яшиллар, Либертарианлар, Конституциявий)нинг вакиллари ва мустақил номзодлар ҳам президентлик учун курашади. 2016 йилги сайловда номзодлар сони олти нафар, эътиборли томони, «учинчи номзодлар»дан бири Нью-Мексико штати собиқ губернатори Гэри Жонсон бўлиб, у анча кўзга кўринган сиёсий арбоб ҳисобланади. Бироқ амалда фақат «оғир вазнлилар» — ҳозирги ҳолатда — Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп кураш олиб боради.

    Боз устига, агар сайловчига бюллетенда кўрсатилган номзодларнинг ҳеч бири маъқул келмаса, у сайлов қоғозига ўзи хоҳлаган номзоднинг исмини ёзиб, унинг қаршисига «галочка» қўйиши мумкин (улар «ёзилган номзодлар» (write-in candidates) деб аталади; улар учун одатда алоҳида бўш қатор ажратилади). Баъзан бундай номзодларнинг пайдо бўлиши исми аввалбошдан бюллетенга ёзилганларнинг тўсатдан касал бўлиб қолиши ёки вафот этиши билан боғлиқ, бироқ америкаликлар бу имкониятдан кўпинча ҳазил тариқасида фойдаланади. Масалан, 2012 йили кимлардир Оқ уйда «Юлдузлар жанги»даги магистр Йодани, Чак Норрисни ва ҳатто Россия президенти Владимир Путинни кўришни истаган.

    Шунча можаролардан сўнг, Трампнинг бирорта тарафдори қолганми ўзи?

    Агар FiveThirtyEight сайтига ишониладиган бўлса (сайт танловчилар ҳайъати аъзолари сонига мос равишда номланган; сўнгги саккиз йил давомида FiveThirtyEight’нинг сайловолди прогнозлари энг нуфузли ҳисобланади), ноябрь бошида америкаликларнинг 45 фоизи Дональд Трампга, 49 фоиздан сал камроғи Ҳиллари Клинтонга овоз беришга тайёр эди. Кўплаб можароли баёнотлари, «аёлларни таҳқирловчи» деган мақомининг барқарорлиги ва нуфузли республикачилар билан муносабатлари ёмонлигига қарамасдан, Трамп ҳали ҳам жуда машҳур номзод бўлиб қолмоқда. Миллиардер ўзининг популистик қарашлари билан замонавий Америка жамиятидаги номақбул ҳамма нарсага қарши курашувчи америкаликлар учун бир тимсолга айланди.
    • Трамп сўровлардан бирига кўра Ҳиллари Клинтонни ортда қолдирди. Энди у сайловда ғалаба қозонадими?

    Нега Ҳиллари Клинтон сайловда аниқ ғалаба қозонади, деб ёзишяпти?

    Чунки, юқорида таъкидланганидек, аҳолининг қўллаб-қувватлаши АҚШ президенти сайловида ғалаба кафолати эмас. Америкаликлар ҳар иккала номзодни деярли тенгма-тенг қўллаб-қувватлаётган бўлса-да, Ҳиллари Клинтоннинг президент бўлиш, яъни, танловчиларнинг 270 та овозини тўплаш имконияти Трампникидан кўра анча юқори. FiveThirtyEight’нинг ҳисоб-китобларига кўра, Клинтоннинг ғалабаси эҳтимоли 71 фоизга тенг, икки ҳафта аввал (ФҚБнинг Клинтон почтаси билан боғлиқ ёзишмаларни қайта текширишни бошлашидан аввал) унинг имконияти 87 фоизга баҳоланаётган эди. Шундай экан, ҳозирча Клинтоннинг ғалабаси узил-кесилдек кўринмаяпти.

    Танловчилар ҳайъатининг овоз бериши қандай бўлади?

    Умуммиллий овоз бериш натижалари сайлов куни якунига етиши билан эълон қилинади (сайлов куни ноябрнинг биринчи душанбасидан кейинги сешанбада бўлади, хусусан, 2016 йилда у 8 ноябрга тўғри келди) . Танловчиларнинг овоз бериш куни ҳам ҳар доим аввалдан маълум бўлади — бу декабрнинг иккинчи чоршанбасидан кейинги биринчи душанба (2016 йилнинг 19 декабри). Танловчилар ҳайъати ҳеч қачон тўлиқ таркибда йиғилмайди: улар ўз штатидаги Капитолий биносида овоз беради. Улар президент ва вице-президентни танлайди, сўнг овозлар ҳисобланади ва бир неча нусхада тайёрланадиган баённомага киритилади.

    Муҳрланган конвертлардаги баённомалар АҚШ сенати раисига (одатда, бу лавозимда АҚШнинг амалдаги вице-президенти ишлайди), АҚШ архивариусига, штат сенати котиби ва округ суди бош судьясига юборилади. Барча томонлар баённомаларни тўққиз кун ичида қабул қилиб олиши керак. Овозлар АҚШ конгрессининг махсус сессиясида ҳисоблаб чиқилади ва унинг якунига кўра сенат раиси янги президент ва вице-президент номини эълон қилади. Бу воқеа 6 январь куни бўлиб ўтиши керак.

    [playbuzz-item playbuzz_url="muhrima10/aqsh-prezidenti-saylovida-kim-g-olib-chiqadi"]

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    04.11.2016, 11:39   Изоҳ (0)   27783
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Кореяда президентнинг собиқ ёрдамчиси ҳибсга олинди

    04.11.2016, 11:26

    Обама Эронга нисбатан санкцияларни яна бир йилга узайтирди

    04.11.2016, 11:13

    The Economist Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашини маълум қилди

    04.11.2016, 10:55

    Guardian: ИШИД етакчиси ал-Бағдодий Мосулни тарк этди

    04.11.2016, 10:52

    Жаҳон банки: Туркманистон даромад даражаси ўртадан юқори мамлакатлар гуруҳига кирди

    04.11.2016, 10:44

    Ўртаер денгизида резина қайиқлар ҳалокати оқибатида қурбон бўлганлар сони қарийб 240 кишига етди

    04.11.2016, 10:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.