Туркиянинг жануби-шарқидаги Диёрбакир шаҳри марказида рўй берган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш 4 ноябрь, жума куни соат 08:00 да Эмек кўчасида, полиция бўлими яқинида содир бўлди. Портлаш ҳудудида ўра юзага келди.
Ҳодиса жойига полиция кучлари ва тез тиббий ёрдам машиналари жўнатилди.
Изоҳ (0)