БМТ Мосул қочоқлари учун 11 минг кишига мўлжалланган янги лагерь очди. Бу ҳақда 4 ноябрь, жума куни халқаро ташкилот бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«БМТнинг қочоқлар иши бўйича олий комиссари бошқармаси Мосулдаги ҳарбий операциядан қочаётган оилаларни жойлаштириш учун Ҳасан аш-Шомда янги лагерь очди. Бугуннинг ўзида унга 3 мингга яқин киши қабул қилинди. Барча оилалар чодирларга жойлаштирилмоқда ва ёрдам олмоқда. Лагерь жами 11 минг кишини қабул қилиши мумкин», — дея таъкидлади Дюжаррик.
Халқаро ташкилот маълумотларига кўра, Мосулдаги жанговар ҳаракатлар 20 мингдан ортиқ кишини ўз уйини тарк этишга мажбур қилди. Уларнинг ярми болалардир.
Изоҳ (0)