Норвегия ОИВга чалиниш хавфи юқори гуруҳларда бунга қарши дориларни бепул тарқатишни бошлаган дунёдаги биринчи давлат бўлди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Бент Хёйега кўра, бепул профилактика воситалари ОИВга чалиниш эҳтимоли юқори фуқароларга тарқатилади. PrEP профилактика воситаси инфекция билан касалланиш хавфини 92—99 фоизгача камайтиришга ёрдам беради.
Бундай ташаббуслар ҳозирда АҚШ, Канада, Франция ва ЖАРда амалда қўлланмоқда, бироқ бу давлатларда дори-дармонлар бепул ва рецептсиз берилмайди.
Изоҳ (0)