Икки полициячини ўлдиришда айблов эълон қилинган Айова штати фуқаросига нисбатан 10 миллион доллар гаров пули белгиланди. Ишни кўриб чиқаётган судья Уильям Прайс шундай қарор қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Гап шу ҳафта сешанба куни қўлга олинган Урбандейл шаҳрида истиқомат қилувчи 46 ёшли Скотт Майкл Грин ҳақида кетмоқда. Associated Press агентлигининг маълум қилишича, гаров пули тўланмаган, шу сабабли айбланувчи ҳозир ҳам ҳибсда сақланмоқда. У айбини тан олган тақдирда муддатидан аввал озод этилиш ҳуқуқисиз умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Мазкур иш юзасидан келгуси эшитувлар икки ҳафтадан сўнг бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)