4 ноябрь, жума куни Ироқ шимолида юз берган портлашда 12 нафар тинч аҳоли, шу жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Полиция полковниги Фатаҳ Ҳасан берган маълумотга кўра, ироқликлар ИШИД террорчилик гуруҳи назорати остидаги Ҳавиж шаҳридан қочиб кетаётган бўлган.
Улар йўлда полиция автомобилига чиқиб олган, у эса портлаб кетган. Ҳалок бўлганлар орасида бир полициячи ҳам бор.
Полиция версияларидан бирига кўра, автомобилга жангарилар олдиндан мина ўрнатиб қўйган. Шунингдек, портловчи қурилма йўловчиларнинг сумкаларига террорчилар томонидан солиб қўйилган бўлиши ҳам мумкин.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)