Экстремистик гуруҳлар жангарилари 4 ноябрь, жума куни тинч аҳолига Суриянинг Алеппо шаҳри шарқий даҳаларини тарк этишга қўймади, деб ёзади «ТАСС» SANA агентлигига таяниб. Радикаллар одамлардан жонли қалқон сифатида фойдаланмоқчи.
Маълумотларга кўра, Шарқий Алеппода ҳаракат қилувчи «Ҳайш ал-Фатҳ» террорчилик коалицияси жангчилари Сурия ҳарбий кучлари томонидан эълон қилинган гуманитар ярашув муддати тугашига бир неча соат қолганида фуқаро шахсларнинг шаҳарни тарк этишга уринишлари олдини олди.
Тинч аҳоли эркин ўтиши, касаллар ва яраланганлар эвакуация қилиниши, шунингдек, Алеппо шарқий туманларидан жангариларни чиқариб юбориш учун жорий этиладиган гуманитар танаффус маҳаллий вақт билан 9:00 дан 19:00 гача (Тошкент вақти билан 12:00—22:00) амал қилади.
Изоҳ (0)