ИШИД Туркиянинг Диёрбакир шаҳридаги портлаш учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда Amaq агентлиги манбаларига таяниб, Reuters маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Олдинроқ Туркия бош вазири Биноли Йилдирим ҳужум учун жавобгарликни курд жангарилари зиммасига юклаганди. Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, портлаш туфайли уни уюштиришда гумон қилинган Курдистон ишчи партияси аъзоси ҳам ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Диёрбакирда миналаштирилган автомобиль портлатилиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, 100 киши яраланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)