Покистон 1985 йилда National Geographic журнали муқовасида сурати чиққач, машҳур бўлиб кетган Шарбат Гулани Афғонистонга депортация қилади, деб ёзади «Корреспондент.net».
Покистон суди Гулани мамлакатда қалбаки ҳужжатлар билан яшаганликда айбдор деб эълон қилган ва 15 суткага қамаб қўйган эди.
Унинг адвокати маълум қилишича, Гула 7 ноябрь, душанба куни депортация қилиниши мумкин. Аёл, шунингдек, 110 минг рупия (1,1 минг доллар) жаримага тортилган.
Афғонистон ҳукумати маълум қилишича, ватанига қайтгач, уни мамлакат президенти Ашраф Ғани шахсан кутиб олади.
Гула 2 ноябрь куни касалхонага ётқизилган, у ерда С гепатитидан даволанмоқда.
Изоҳ (0)