Жанубий Корея прокуратураси мамлакат президентининг собиқ ёрдамчиси Чжон Хо Сонни ҳибсга олди, дея хабар бермоқда «ТАСС». У сўнгги ҳафтада мамлакатни қамраб олган шов-шувли можаронинг асосий иштирокчиларидан бири ҳисобланади.
«Чхон Хо Сон ўтган тунда махфий ҳужжатларни Чхве Сун Силга берганликда гумон қилиниб ҳибсга олинди», — дейилади «Рёнхап» агентлиги хабарида.
Прокуратура вазиятга расман изоҳ берганича йўқ.
Аввалроқ Сеул округ суди мамлакат президенти Пак Кин Хенинг дугонаси, йирик коррупцион жанжалга аралашиб қолган Чхве Сун Силни ҳибсга олиш учун рухсатнома берган эди.
Яқинда Корея Республикаси ҳукумати раҳбари ўзгарди, шунингдек, котибиятда ўзгаришлар амалга оширилди. Журналистлар бу ўзгаришлар коррупцион жанжал билан боғлиқлигини тахмин қилмоқда. Мамлакат раҳбари ҳамда Чхве Сун Силнинг ўзи ҳам жамоатчиликдан узр сўради (1, 2).
Изоҳ (0)