АҚШ Федерал қидирув бюроси ва Америка разведкаси Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон кампаниясини обрўсизлантиришга йўналтирилган қалбаки ҳужжатларни ўрганмоқда, деб ёзади «Газета.ru». Бу ҳақда Reuters’га вазиятдан хабардор манбалари маълум қилган.
Таъкидланишича, бу АҚШ амалдорлари фикрича, Россиянинг президент сайловларига таъсир ўтказишга уриниши ҳақидаги йирикроқ текширувнинг бир қисми ҳисобланади.
Сенатор Том Карпер текширилаётган қалбаки ҳужжатлардан бири ҳақида гапириб берди. Сохта деб тан олинган хатда Карпер, гўёки, Клинтонга унинг сайловларда мағлуб бўлишига йўл қўймасликлари ҳақида ёзади.
Америка разведкаси амалдорлари Клинтон кампаниясига ушбу хатти-ҳаракатлар ортида сайловларга бўлган ишончни яксон қилиш ниятидаги Россия ҳукумати турганини айтган.
Айни пайтда ушбу ҳужжатлар қандай пайдо бўлгани ва қаердан тарқалганлиги номаълум.
Изоҳ (0)