• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп сўровлардан бирига кўра Ҳиллари Клинтонни ортда қолдирди. Энди у сайловда ғалаба қозонадими?

    The Washington Post (Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлайди) ва ABC News (ҳеч бир номзодни қўллаб-қувватламайди)нинг биргаликдаги сўрови 1 ноябрь куни, АҚШдаги президент сайловига роппа-роса бир ҳафта қолганида Дональд Трамп АҚШнинг собиқ давлат котиби Клинтонни бир фоизга ортда қолдираётганини кўрсатди. Трамп 2016 йил майидан бери биринчи марта пешқадамликни қўлга олди, бу ҳодиса Клинтоннинг ёзишмаларини текшириш қайта бошлангани, шунингдек, ФҚБ миллиардер-номзоднинг Кремль билан алоқалари ҳақида ҳеч қандай далил топа олмагани ҳақидаги хабарлар ортидан юз берди. Meduza нашри янги сўров натижалари нимадан дарак бериши ва охир-оқибат Трампда Клинтонни ортда қолдириш имконияти бор-йўқлиги ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Трампдан кўпдан бери биринчи марта ижтимоий сўровда Клинтонни ортда қолдиришга муваффақ бўлди. The Washington Post ва ABC News’нинг биргаликдаги тадқиқоти АҚШ президенти сайловида сайловчиларнинг 46 фоизи ўз овозини Трампга, фақат 45 фоизи Клинтонга овоз беришини кўрсатди. Сўнгги бор бундай ҳолат 2016 йил май ойида, ҳали Клинтон ҳам, Трамп ҳам ўз партиясининг расман ягона номзодига айланмаган вақтда юз берган эди. Ўшандан бери The Washington Post ва ABC News сўровларида мунтазам равишда Клинтон пешқадамлик қилган, эътиборли томони, октябрь охирида улар орасидаги фарқ 12 фоизга етган эди.

    Муҳим изоҳ: гап сайловчиларнинг умуммиллий овоз бериши ҳақида бормоқда, АҚШда эса президент сайлашга вакил қилинган шахслар (танловчилар) овоз бериши натижаларига кўра аниқланади, уларнинг сони эса ҳар штатда турлича. Масалан, бир номзод сайловчиларнинг кўпроқ овозини тўплагани ҳолда танловчиларнинг овоз беришида ютқазиши ҳам мумкин — кенжа Жорж Буш 2000 йили айнан шу йўл билан президентга айланган. The Washington Post ва ABC News’нинг сўровномаси танловчиларнинг овоз беришига дахлдор эмас.

    • АҚШ президенти сайлови—2016

    The Washington Post ва ABC News сўровномаси ҳар доим ҳам ғолибни тўғри топавермайди. 2004 йилги сайловга бир ҳафта қолганида мазкур сўров Жон Керри кенжа Жорж Бушни бир фоизга ортда қолдираётганини, 2012 йили эса Митт Ромни Барак Обамани яна бир фоизга ортда қолдираётганини кўрсатган. Маълумки, ўша сайловларда Буш ва Обама ғалаба қозонган — мос равишда уч ва тўрт фоизлик фарқ билан.

    Трампда сайлов арафасида обрўим ошди, деб ҳисоблаш учун асослар бор. Бунинг учун республикачиларнинг номзоди айтарли иш ҳам қилгани йўқ. Биринчидан, ФҚБнинг Трамп ва Россия ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш юзасидан олиб борган суриштируви натижалари маълум бўлди — демократлар мазкур алоқаларни бир неча бор мавзуга айлантириб, Клинтон штаби бошлиғининг ёзишмалари сизиб чиқиши ва бошқа хакерлик ҳужумларида Россия махсус хизматларини айблаб чиққан эди.

    The New York Times’нинг ёзишича, ФҚБ мутахассислари Трамп ёки унинг маслаҳатчилари Россия билан бевосита боғлиқлигини кўрсатувчи далилларни топа олмаган. Хусусан, ФҚБ Trump Foundation ва Россиянинг «Альфа-банк»и серверлари ўртасидаги шубҳали алоқага қизиққан, бироқ терговчилар бунинг ҳам арзирли сабаби бор, деган хулосага келган: масалан, банк Trump Foundation ходимларидан бирига шунчаки реклама хатларини йўллаган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, текширув россиялик хакерлар сайловда тартибсизлик келтириб чиқаришга уринаётганини тасдиқлаган, бироқ улар айнан Трампнинг фойдасини кўзлаб иш қилаётганини тасдиқламаган.

    Иккинчидан, Ҳиллари Клинтоннинг шахсий почта сервери атрофидаги тергов қайта бошланган. Аввалроқ махсус хизмат Клинтон давлат котиби лавозимида расмий почта сервери ўрнига шахсий сервердан фойдаланганининг қонунга зид жойи йўқлигини маълум қилган эди. Бироқ яқинда янги хатлар сизиб чиқди ва ФҚБ терговни қайта бошлашга қарор қилди. Ва ниҳоят, сайловга бир ҳафта қолганида ФҚБ ахборотни ошкор этиш қонунига мувофиқ, Билл Клинтонга нисбатан олиб борилган тергов материалларини эълон қилди — уни 15 йил аввал, демократларнинг нуфузли тарафдори ҳисобланган аёлнинг эрини афв этгани муносабати билан текширишган эди. Ўшанда Клинтоннинг ҳаракатларида қонунга зид ҳеч нарса топилмаган. Ҳиллари Клинтоннинг вакиллари бу ҳужжатлар сайлов арафасида эълон қилиниши тасодиф эканини шубҳа остига олиб улгурди.

    Бошқа сўровларга кўра, Трамп Клинтондан ортда қолмоқда. Масалан, FiveThirtyEight таҳлилий лойиҳаси Трампнинг ғалабасига бор-йўғи 30 фоизлик имкониятни прогноз қилмоқда. Нашр маълумотларига кўра, Клинтонга сайловчиларнинг қарийб 49 фоизи овоз беради ва у 300 дан ортиқ танловчиларнинг овозини қўлга киритади, ваҳоланки, сайловда ғолиб чиқиш учун танловчиларнинг 270 та овози ҳам етарли. Трампни эса сайловчиларнинг 45 фоизи қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. Шундай бўлса-да, Трампнинг йўллари ҳали тўла ёпилмаган.

    FiveThirtyEight’нинг ёзишича, Трамп Клинтон билан орадаги фарқни тахминан 2 фоизгача қисқартириши керак — шунда республикачиларнинг номзодида Ҳиллари учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга Колорадо ва Нью-Гэмпширда яхши имконият пайдо бўлади ва сайловчилари ҳали ҳам иккиланиб турган штатларда унинг имконияти сезиларли ошиб кетади. Бундай ҳолатда Клинтоннинг ғалабаси мутлақ ҳал бўлган масаладек кўринмайди ва Трамп ўзи учун танловчиларнинг 270 та керакли овозини қўлга киритиши ҳам мумкин.

    [playbuzz-item playbuzz_url="muhrima10/aqsh-prezidenti-saylovida-kim-g-olib-chiqadi"]

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    04.11.2016, 09:45   Изоҳ (0)   8095
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мосулдаги операция натижасида 10 мингга яқин бола қочоққа айланди

    04.11.2016, 09:24

    Алмазбек Атамбаев: ШҲТ қанчалик мустаҳкам бўлса, дунё шунчалик барқарор бўлиб бораверади

    03.11.2016, 16:20

    Reuters: Клинтон Трампни 6 фоизга ортда қолдирмоқда

    03.11.2016, 14:03

    Италиядаги зилзила туфайли ер қобиғи 70 сантиметрга силжиди

    03.11.2016, 12:03

    Покистонда икки поезд тўқнашуви туфайли 11 киши ҳалок бўлди

    03.11.2016, 11:25

    Бишкекда ШҲТ Миллий координаторлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди

    03.11.2016, 10:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон Мўғулистондан 100 минг бош қўй ва эчки сотиб олади 

    Ўзбекистон | 16 август, 15:46

    Дизайнерлар қўлида бор нарсалардан яратган: машҳур филмлардаги афсонавий костюмлар

    Кино | 16 август, 15:30

    OpenAI ChatGPT иловасидан қанча даромад олгани маълум қилинди

    Дунё | 16 август, 15:11

    Австралиялик олимлар маҳаллий қушларнинг айрим турлари жинсини ўзгартириши мумкинлигини аниқлади

    Дунё | 16 август, 14:59

    Тақиқланган диний материаллар тарқатган жиззахлик 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон | 16 август, 14:45

    Ўзбекистон терма жамоасини 71 ёшли туркиялик мураббий бошқариши мумкин

    Спорт | 16 август, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.