Нью-Йорк метросида поезд 3 ноябрь, пайшанба куни кечки пайт шаҳар жамоат транспорти оператори бўлган МТА компаниясининг икки ходимини уриб юборди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса Бруклин ҳудудида содир бўлди. Икки ходим туннель рельсларида таъмирлаш ишларини амалга оширишга тайёргарлик кўраётганди. Улардан бири ҳалок бўлди, иккинчиси эса оғир ҳолатда.
Тегишли хизматлар томонидан текширув бошланди. Воқеа юз берган йўналишда поездлар ҳаракати тўхтатилди.
Изоҳ (0)