Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Lenovo компанияси ўз бренди остида смартфонлар чиқаришдан воз кечиши мумкин, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru» Gizmo China’га таяниб. Қурилмалар Moto бренди остида чиқади — унинг бозордаги оммабоплиги юқорироқ.

Фото: «Windowscentral.com»

Фото: «Windowscentral.com»

Сентябрь охирида компания бутун дунё бўйлаб ходимларининг қарийб 2 фоизини (икки мингдан ортиқ киши) ишдан бўшатди. Бу асосан Motorola вакилларига тааллуқли бўлди, компания ушбу чора икки брендни интеграциялаш стратегиясининг бир қисми эканлигига аниқлик киритди.

Google Motorola Mobility’ни 2011 йилда 12,5 миллиард долларга сотиб олган эди, 2014 йилда эса бўлинмани Lenovo 2,91 миллиардга харид қилди. Кейинроқ Lenovo Motorola брендидан воз кечиб, смартфонларни Моtо ва Lenovo брендлари остида чиқара бошлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар