Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг CRRC компанияси маглев — магнит ёстиқчали поезднинг янги турини яратди. Такомиллаштирилган технологиялар келажак транспортига тезликни соатига 600 километрга чиқариш имконини берди. Бу ҳақда «Hi-Tech Mail.ru» хабар бермоқда

Фото: EPA

Фото: EPA

Ўтган йили Япония маглеви соатига 590 километр тезликка эришганди. Бироқ поезд биринчи йўловчиларини 2027 йилдагина ташиши мумкин, чунки бундан олдинроқ мазкур транспорт линиясини қуришнинг имкони йўқ. 

Хитой компанияси вакиллари янги турдаги маглев яратилгани ва аввалги рекорддан 10 километрга ошилганини билдирмоқда. Синовлар бунинг учун махсус қурилган 5 километр узунликдаги йўналишда амалга оширилди. 

Мамлакатда ҳозирнинг ўзида ҳам маглевлар тўлақонли ишламоқда. Шанхай марказини аэропорт билан боғлайдиган йўналишда магнит ёстиқчали поездлар соатига 430 километр тезликда ҳаракатланмоқда. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)