Apple компанияси иккита букланадиган дисплейдан иборат смартфон конструкциясини патентлади, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
АҚШ Патентлар ва савдо белгилари бюроси тасдиқлаган патент мазмунига кўра, смартфон углеродли наноқувурлардан ташкил топади. Бу телефонни худди китоб каби тенг ярмидан буклаш имконини беради.
Аввалроқ янги iPhone мобил технологиялар саноатини бутунлай ўзгартириб юбориши, шунингдек, iPhone 8 смартфонлари органик светодиоддан тайёрланган эгилувчан OLED-дисплейга эга бўлиши хабар берилган эди.
Изоҳ (0)