Асосий эгаси Алишер Усмонов бўлган Mail.Ru Group таомлар буюртма қилиш ва етказиш хизмати Delivery Club’ни 100 миллион доллар эвазига тўлиғича сотиб олди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Томонлар битим ҳақидаги келишувни 3 ноябрь, пайшанба куни имзолади. Мазкур келишувга кўра, ушбу сумманинг 90 миллион доллари ноябрь ойи давомида, қолган 10 миллиони эса 2017 йил бошида тўлаб берилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «ВКонтакте» раҳбари бўлиб ишлаб келган Борис Добродеев Mail.Ru Group бош директори этиб тайинлангани ҳақида маълум қилинганди.
Изоҳ (0)