ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиси Абу Бакр Ал-Бағдодий Ироқнинг Мосул шаҳрини тарк этди, деб ёзади «Газета.ru» The Guardian нашрига таяниб.
Бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Ғарб разведка хизматларидаги манбасига таяниб маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, бу истеҳзоли вазиятдир, чунки баъзи маълумотларга кўра, ИШИД етакчиси Мосулни тарк этган, аммо шундан сўнг интернетдан фойдаланиб, бошқаларни шаҳарда қолиб, жанг қилишга ундаган.
ИШИД жангарилари ал-Бағдодийнинг мурожаатини Мосул ҳудудида эшиттирган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)