Сеул округ суди мамлакат президенти Пак Кин Хенинг дугонаси, йирик коррупцион жанжалга аралашиб қолган Чхве Сун Силни ҳибсга олиш учун рухсатнома берди. Бу ҳақда, «Рёнхап» агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Суд аёлга қарши илгари сурилган айбловларни синчиклаб текширганидан сўнг рухсатнома чиқаргани айтилмоқда. Ҳафта бошида Жанубий Корея прокуратураси сўроқдан сўнг Чхве Сун Силни ушлаб қолган эди.
Чхве Сун Силь ўз мавқеидан фойдаланган ҳолда йирик компанияларни унга алоқадор икки жамғармага кўп миллионли эҳсонлар қилишга мажбурлаганликда айбланмоқда. Айримлар, ўз навбатида, Пак Кин Хени дугонасининг бу ишларига йўл қўйиб берганликда гумон қилмоқда.
Яқинда Корея Республикаси ҳукумати раҳбари ўзгарди, шунингдек, котибиятда ўзгаришлар амалга оширилди. Журналистлар бу ўзгаришлар коррупцион жанжал билан боғлиқлигини тахмин қилмоқда. Мамлакат раҳбари ҳамда Чхве Сун Силнинг ўзи ҳам жамоатчиликдан узр сўради (1, 2).
Изоҳ (0)