Айова штати (АҚШ) полицияси икки полициячининг ўлдирилишида гумон қилинаётган эркакнинг қўлга олингани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Де-Мойн полицияси сержанти Пол Паризекнинг айтишича, 46 ёшли Скотт Майкл Грин қўлга олиш чоғида кўчанинг қатнов қисмидан бир ўзи кетаётганди. Ҳибс ҳодисадан 8 соат ўтиб амалга оширилди.
Айовада АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашга бағишланган ва Билл Клинтон ҳамда вице-президентликка номзод Тим Кейн иштирокидаги барча тадбирлар бекор қилинди.
Изоҳ (0)