АҚШнинг Теннесси штатида яшайдиган Фокслар оиласи Amazon дўконини судга берди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Гап шундаки, у ердан сотиб олинган гироскутер сабабли уларнинг уйи ёниб кетган.
Гироскутер Amazon интернет-дўконидан 2016 йил 9 январда харид қилинган. Аккумулятор билан боғлиқ муаммолар туфайли, қурилма ёниб кетган, натижада уйнинг катта қисми ҳам ўт ичида қолган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уйнинг нархи 1 миллион долларни ташкил қилади.
Молиявий ва маънавий зарар учун Фокслар оиласи интернет-дўкондан 30 миллион доллар ҳажмида тўлов талаб қилмоқда. Amazon компанияси вазиятга изоҳ беришдан бош тортмоқда.
Изоҳ (0)