Олмаотада жиноят ишлари бўйича ихтисослашган туманлараро суд ўн кишининг ўлимида айбланаётган Руслан Кулекбаевни ўлим жазосига маҳкум этди, деб ёзади «Газета.ru».
Кулекбаев суд мажлиси чоғида бир нечта полиция ходимлари ва фуқаро шахсларни ўлдирганлик бўйича ўз айбини тан олди. Бундан ташқари, у ўз қилмишидан афсусда эмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, у ўлдирган одамлар «нотўғри йўлда» бўлган. Шунингдек, у ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидан «мусулмон биродарлари»га жабр қилгани учун ўч олганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 24 октябрь, душанба куни Олмаота ва Ақтўбедаги терактлар иши бўйича асосий суд жараёнлари бошланди. Қизилўрда вилоятининг 27 ёшли фуқароси Руслан Кулекбаев 18 июль куни Олмаотада ИИБ биноси ва Миллий хавфсизлик қўмитаси департаментига ҳужум қилганликда айбланаётган эди.
Шунингдек, судга Кулекбаев билан ҳужум уюштириш ва ноқонуний қурол сақлаш, қурол сотиб олиш ва ўқотар қуроллар ясашда айбланаётган беш киши ҳам топширилган.
Изоҳ (0)