Лондоннинг ICE биржасида январда етказиб бериладиган Brent туридаги нефть нархи 1,6 фоизга пасайиб, бир баррели учун 48,82 долларни ташкил этди. Бундай кўрсаткич охирги бор 28 сентябрда қайд этилганди, дея хабар беради «Ведомости».
«Кузатилаётган ҳолат — 53 доллардан ҳозирги даражагача тушиш ОПЕКдан дастлабки кўнгил совиш натижасидир. Якуний баҳони ноябрь охирида беришимиз мумкин», — дея таъкидлади «Альфа-форекс» таҳлилий департаменти директори Андрей Диргин.
Картель аъзоларидан ташқари Россия, Озарбайжон, Бразилия, Қозоғистон, Уммон ва Мексика қатнашган ОПЕК учрашуви ўтган ҳафтада Венада бўлиб ўтди. Келгуси шундай учрашув 25—26 ноябрга мўлжалланган.
Изоҳ (0)