Туркияда амалга ошмай қолган давлат тўнтаришини ташкил қилишда гумонланаётган иккинчи асосий шахснинг исми Камол Батмаз эканлиги маълум бўлди, деб ёзади «РБК» Туркиянинг Daily Sabah газетасига таяниб.
Дастлабки маълумотларга кўра, Батмаз Одил Окзусга мухолифатчи ислом тарғиботчиси Фатхулла Гулен билан АҚШда шу йилнинг март, июнь ва июлидаги учрашувида ҳамроҳлик қилган.
Айни пайтда Батмаз ҳибсда сақланмоқда.
Оксузнинг ўзи фитнадан сўнг дарҳол қўлга олинган, бироқ мамлакатни тарк этмаслик ҳақидаги тилхат билан озод этилгач, яширинган эди. Айни пайтда у қидирилмоқда.
16 июлга ўтар кечаси Туркияда исёнчилар гуруҳи давлат тўнтаришини амалга оширишга уринди. Фитначиларни ҳисобга олмаганда, 240 дан зиёд киши ҳалок бўлди, икки мингдан ортиқ киши яраланди. Анқарадагилар ушбу ҳодиса учун 1999 йилдан буён АҚШда яшаб келаётган Гуленни жавобгар деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)