Reddit’нинг chadmanx никли Нью-Йоркда истиқомат қилувчи фойдаланувчиси бўлажак рафиқаси учун метеорит бўлагидан мустақил равишда никоҳ узуги яшади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Узукни тайёрлаш учун chadmanx 120 граммлик метеорит бўлагини сотиб олди. У бўлакнинг ўртасидан тешик очиб, сўнг атрофини тарошлаб чиқди ва узук шаклига келтирди.
Металл зарарланмаслиги учун ишларни жуда секин олиб боришга тўғри келди. Бундан ташқари, металл ниҳоятда қаттиқ бўлиб чиқди.
Эркак узукнинг ўлчамини ҳам тўғри ҳисобга олмагани боис унинг чети кемтик бўлиб қолди. Ишлар икки ой, умумий ҳисоблаганда 35–40 соат давом этди.
Таъкидланишича, совға қизга ёққан ва у узукни тақиб юришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)